Электрон почта: info@agroxabarlari.uz

Kurs UZS USD 12 047.45 +26.55 EUR 14 099.13 +110.41 RUB 151.90 −3.59

Паррандачилик сирлари

Паррандалар учун жой тайёрлаш Товуқхона тоза, қуруқ ва шамоллатиладиган бўлиши керак. Ҳар бир товуқ учун камида 0,15–0,2 м² жой ажратиш зарур. Қишда иссиқ, ёзда эса салқин муҳит муҳим.

Паррандалар учун мувозанатли ем бериш: дон (арпа, буғдой, жўхори), протеинга бой ем (соя, кунгабоқар шроти), витамин ва минерал қўшимчалар. Яшил озуқа (кўкат, сабзавот қолдиқлари) тухум сифатини оширади. Тоза сув доимий бўлиши керак. Наслчилик ва тухум олиш; Тухумдорликни ошириш учун соғлом зотлар танлаш муҳим. Ёруғлик режимини 14–16 соатгача узайтириш тухум беришни кўпайтиради. Тухумларни тоза жойда йиғиш ва сақлаш керак.. Касалликлардан ҳимоя; Профилактик эмлаш (Марек, Нюкасл, Гамборо каби касалликларга қарши). Товуқхонани дезинфекция қилиш, паразитларга қарши курашиш. Соғлом паррандани беморидан ажратиб туриш.  Гўшт учун боқиладиган товуқлар (бройлерлар) 45–60 кунда сўйишга тайёр бўлади.