Электрон почта: info@agroxabarlari.uz

Kurs UZS USD 12 047.45 +26.55 EUR 14 099.13 +110.41 RUB 151.90 −3.59

Қишлоқ хўжалиги вазири Иброҳим Абдураҳмонов ишчи ташрифи доирасида Самарқанд вилоятининг Иштихон туманида жойлашган “Асалчи Элдор” фермер хўжалиги далаларида олиб борилаётган агротехник жараёнлар билан танишди.

Қарийб 54 гектар майдонга эга ушбу даланинг 11 гектарлик контур қисмида пахтанинг маҳаллий “Султон” нави замонавий ёндашувлар асосида, яккақатор қилиб, 76х10 схема бўйича экилган деб хабар беради.

Суғориш ва озиқлантириш ишлари эса белгиланган меъёрлар асосида ташкил этилган.

Етиштириш амалиётларининг ўз вақтида ва тўғри бажарилгани, дефолиация жараёнининг белгиланган стандартларга мувофиқ амалга оширилгани натижасида, умумий ҳосилдорлик ҳар гектардан 70–80 центнерни ташкил этиши кутилмоқда.

Айни пайтда ҳосили пишиб етилган пахтани териш ишлари бошланган. Эътиборлиси, барча амалиётлар замонавий техник воситалар ёрдамида олиб борилмоқда.

Вазир татбиқ этилаётган бу каби ёндашувларни юқори баҳолаб, келгусида бундай тажрибаларни кенгайтириш, хорижий навларни мамлакатимиз тупроқ-иқлим шароитига мослаштириш ва ҳосилдорликни янада ошириш бўйича муҳим кўрсатмалар берди.

Манба: Gov.uz/oz/agro