Экиш учун тавсия этиладиган навлар – орзу ва янтар. Экиладиган кашнич уруғи тоза, юқори унувчан, касалликлардан ҳоли бўлиши зарур. Экин вақтида дала аввалги экин қолдиқлари ва бегона ўтлардан сифатли қилиб тозаланади. Кейин 1 сотихга 150-200 кг чириган гўнг солинади. Ўсимлик қисқа муддатда етилишини инобатга олиб, гўнг солиш билан бирга 1 сотих майдонга 1 кг азотли, 1 кг фосфорли, 0,5 кг калийли ўғит солиш талаб этилади. Ер 20-25 см чуқурликда юмшатилади, йирик кесаклар майдаланади, яхшилаб текисланади, суғориш эгатлари олинади. Эгатлар ораси зич бўлиб қолмаслиги зарур.
Кашнични самарали етиштириш бўйича керакли тавсиялар