☀️Қуёш нури: Сабзавотларни етиштириш ва иссиқхонани иситиш учун қуёш нурлари зарур. Қуёш кеч чиқса ёки эрта ботса, иссиқхонага узоқ муддат давомида иссиқлик тушмайди. Энг яхши ҳолат – қуёш эрталаб соат 9 дан аввал чиқиши ва 15:00 дан кейин ботишидир.
💨Шамол: Агар иссиқхона эшиги шамол эсадиган томонга қўйилса, ташқаридан совуқ ҳаво кириши ҳисобига иссиқхона ичидаги ҳаво ҳарорати пасаяди. Шунинг учун доим эшикни шамолга тескари тарафга қўйиш тавсия этилади.
❄️Қор: Кўп қор ёғадиган ҳудудларда полиэтилен билан тортилган юза нишаблиги қор тушиб кетадиган даражада катта бўлиши керак.
🏠Баландлиги: Иссиқхонани баланд қуриш билан ҳарорат пасаяди. Шу сабабли паст баландликдаги қурилган иссиқхонанинг самарадорлиги баланд қурилган айни шу ўлчамдаги иссиқхонадан анча юқори бўлади.