Электрон почта: info@agroxabarlari.uz

Kurs UZS USD 12 047.45 +26.55 EUR 14 099.13 +110.41 RUB 151.90 −3.59

Қовоқ етилганлигини қандай аниқласа бўлади?

Қовоқ пишганлигининг белгиси:

– агар банди қуриб, тахтасимон бўлиб қолган ва ушлаганда қаттиқ бўлса, демак қовоқ пишган;

– баргларни ранги қочиб, қуриб бошлаши ёки сарғайиши мумкин. Агар палак ҳали яшил ва сувли бўлса ва баргларнинг ранги энди-энди қочаётган бўлса, ҳосилни йиғиштиришга ҳали эрта;

– меваларни (ҳосилни) ранги тўйинган бўлади. Навига кўра қовоқ турли рангларда бўлиши мумкин. Шунинг учун қандай ранг бўлса ҳам уни тўйинганлигига диққат қилиш лозим;

–  қовоқ пўстлоғи зич, қаттиқ, жилосиз ва бармоқ билан босганда ботмайди;

– қўл билан урганда пишган қовоқдан жаранглаган овоз чиқади.

Агар юқоридаги 5 белги намоён бўлса, у ҳолда қовоқ пишган ва уни йиғиб олса бўлади..