Электрон почта: info@agroxabarlari.uz

Kurs UZS USD 12 047.45 +26.55 EUR 14 099.13 +110.41 RUB 151.90 −3.59

Данғара туманида пахта терими машиналар ёрдамида амалга оширилмоқда

Фарғона вилояти Данғара туманида пахта терими авжида. Бу йилги ҳосилни йиғиб олиш жараёнида асосий эътибор механизацияга қаратилган бўлиб, айни пайтда тумандаги йирик фермер хўжаликларида бир нечта замонавий пахта териш агрегатлари ишга жалб этилган.

Машиналар ёрдамида амалга оширилаётган терим натижасида майдонлардаги ҳосил белгиланган муддатларда, сифатли ва қисқа вақт ичида йиғиб олинмоқда.

Жумладан, “Умидахон бахт иқболи” фермер хўжалигида ҳам пахта терими машиналар орқали амалга оширилиб, меҳнат унумдорлиги ва самарадорлик ошмоқда.

Замонавий техникаларнинг жалб қилиниши пахтачилик соҳасидаги меҳнат жараёнларини енгиллаштириш, фермерлар учун эса вақт ва ресурсларни тежаш имконини яратмоқда.