Электрон почта: info@agroxabarlari.uz

Kurs UZS USD 12 047.45 +26.55 EUR 14 099.13 +110.41 RUB 151.90 −3.59

Беҳи дарахтини етиштиришда самара берувчи омиллар

Беҳи совуққа чидамли бўлса-да, яхши ҳосил олиш учун илиқ иқлим талаб қилинади. Ҳарорати ўртача 12-15°C бўлган ҳудудлар қулай ҳисобланади. Тупроқ эса унумдор ва яхши дренажланган бўлиши керак.

Дастлабки йилларда мўл-кўл суғориш зарур. Вегетация даврида ўртача ҳар 10-12 кунда суғориш тавсия этилади. Лекин тупроқни кўп намлаб юбормаслик керак.  Баҳорда азотли ўғитлар, ёзда фосфор ва калийли ўғитлар берилиши керак. Кузда эса органик ўғитлардан фойдаланиш тавсия этилади.Беҳи дарахтини мунтазам кесиш, эски ва касал шохларни олиб ташлаш муҳимдир. Бу дарахтга шакл бериш ва ҳосилнинг барқарор бўлишига ёрдам беради.

У зарарли ҳашаротлар ва қўзиқорин касалликларига моил. Профилактика мақсадида вақтида пуркаш ишлари олиб бориш ва зараркунандаларга қарши биологик ёки кимёвий воситалардан фойдаланиш зарур.