Электрон почта: info@agroxabarlari.uz

Kurs UZS USD 12 439.41 −81.37 EUR 14 583.96 −50.33 RUB 151.87 −1.83

Пахта терими учун 1 килограммига қанча тўланади?

Жорий йилда пахта терими нархлари қуйидагича белгиланди:

  • Машина ёрдамида терилган пахтанинг 1 кг учун – 1 373 сўм;
  • Қўл меҳнати билан терилган пахтанинг 1 кг учун – 2 000 сўм тавсиявий нарх белгиланган бўлиб, терим вақтида кластер, фермер хўжалиги раҳбарлари ва теримчилар ўртасида ўзаро келишув асосида терим нархи мустақил белгилаш амалиёти ҳам қўлланилади;
  • Шунингдек, пахта етиштириш харажатларини қоплаш мақсадида давлат бюджети ҳисобидан 1 килограмм пахта учун 1 000 сўм субсидия ажратилади.

Ушбу тартиб пахта етиштирувчилар манфаатини ҳимоя қилиш, теримчилар меҳнатини рағбатлантириш ва аграр соҳада барқарорликни таъминлашга қаратилган.
Шу боис ижтимоий тармоқларда тарқатилган “1 кг – 1 800 сўм” ҳақидаги хабар ҳақиқатга тўғри келмайди ва расмий ҳужжатлар билан тасдиқланмаган.
Қайд этиш керакки, пахта терими нархлари жамоатчиликка фақат расмий манбалар орқали етказилади. Турли тахминлар ва текширилмаган хабарлар жамиятни чалғитиши билан бирга, амалдаги қонунчиликка мувофиқ жавобгарликка сабаб бўлиши мумкин.
Шу муносабат билан оммавий ахборот воситалари ходимлари ва блогерлардан ахборот тарқатишда холисликка амал қилиш, жамоатчиликни чалғитувчи нотўғри маълумотларни тарқатмаслик сўралади.

Манба: Қишлоқ хўжалиги вазирлиги