Электрон почта: info@agroxabarlari.uz

Kurs UZS USD 12 439.41 −81.37 EUR 14 583.96 −50.33 RUB 151.87 −1.83

Саримсоқни парваришлашда қандай услубни қўллаш самарали?

Саримсоқ ерга экилгандан сўнг суғориш эгатлари тикланиб, ўқ ариқлар олинади ва майсалатиш суви берилади. Унинг 1-2 барги кўриниши биланоқ қатор ораларини юмшатиш, бегона ўтлардан тозалаш ва чопиқ қилиш керак бўлади.

Қиш мавсуми киргунига қадар саримсоқнинг ер устки ва остки қисмлари кучли ривожланиб улгуриши, унинг қаттиқ хатарли совуқларга чидамлилигини оширади.

Майсалашидан кейинроқ тупроқ юзасини енгил чопиқ қилиш орқали бегона ўтлар йўқотилади. Сўнг яна суғорилади. Кейинги чопиқ чуқурроқ, яъни 8-10 см қилиб қўлда чопилади ва ўсимликларни тупроқ босмаслиги учун эгатлар олинади.

Саримсоққа КРН-4,2 культиватори билан 2-3 марта 12-15 см чуқурликда ишлов бериш ҳам самаралидир. Ўсиш даврида 4-6 марта чопиқ ўтказилади. Уни чиринди билан мулчалаш ҳам ҳосилдорликни оширади.

Эрта баҳорда пушталардаги бегона ўтлар қўлда юлиниб, тупроқ юмшатилади, ўсиб чиқаётган гулпоялар барвақт синдирилади. Ундай қилинмаса, саримсоқ ўсмай қолади ва ҳосил пасаяди. Бу тадбир ҳам ҳосилдорликни 25-40% га оширади.