Электрон почта: info@agroxabarlari.uz

Kurs UZS USD 12 439.41 −81.37 EUR 14 583.96 −50.33 RUB 151.87 −1.83

Тўқсонбости экин ўзи нима? Унга оид агротехник тадбирлар борасида нималар маълум?

Тўқсонбости – бу қишлоқ хўжалигида кузда, одатда сентябрь ёки октябрь ойларида экиладиган экинлар бўлиб, баҳорда ҳосил беради. Бу экинлар асосан кеч кузда ўстириладиган ва қишнинг совуқ даврида тупроқ остида ўсиши давом этадиган экин турлари ҳисобланади. Улар қаторига буғдой, арпа, жавдар каби дон экинлари киради.

Бундай экинларни етиштиришда дастлабки қилинадиган иш аввало тупроқни чуқур ҳайдаш ёки шудгорлаш бўлади. Кейин ер органик ўғитлар билан тўйинтирилиши лозим. Экиладиган уруғлар соғлом ва сертификатланган бўлиши керак. Чунки сифати пастроқ бўлган уруғлар ҳосилни камайтириши мумкин.
Улар асосан куз ойлари экилади. Совуқ тушишидан аввал уруғлар тупроқ остида бўлиши шарт. Негаки, уруғлар совуқни кўтариб, қиш ўтиб, баҳорда ўсишни давом эттириши керак. Экиндан сўнг, кузги ёмғирлардан фойдаланган ҳолда суғориш амалиётини олиб бориш мумкин. Асосийси, тупроқ намлиги оптимал даражада сақланиши лозим.

Жараён давомида органик ва минерал ўғитлардан тўғри фойдаланиш унумдорлик бериши тайин. Улар экиннинг ҳосилдорлигини оширади. Айниқса, фосфорли ва калийли ўғитларнинг бу борада ижобий таъсири юқори. Ушбу ўғитлар экин илдиз тизимини мустаҳкамлайди. Эслаб қолинг, экинларни ҳар йили бир хил жойда экиш тупроқнинг унумдорлигини камайтиради. Шунинг учун уларни айлантириш яъни ротация қилиш тавсия этилади.

Шунингдек, ерни чуқур ҳайдаш лозим. Бу жараён тупроқни нафас олдиради ва сувни яхши сақлашга ёрдам беради. Айрим касалликлар (масалан, занг ва моғор) тўқсонбости экинларга зарар етказиши мумкин. Шунинг учун касалликларни олдини олиш учун экинларни мунтазам равишда кузатиш лозим.