Электрон почта: info@agroxabarlari.uz

Kurs UZS USD 12 439.41 −81.37 EUR 14 583.96 −50.33 RUB 151.87 −1.83

Пекан ёнғоғи ҳақида биласизми?

Пекан – ёнғоқдошлар оиласига мансуб дарахт.

Пекан ёнғоғи — бу дунёда машҳур ва қадрланадиган ёнғоқ турларидан бири. у асосан америка қўшма штатлари ва мексикада етиштирилади. ташқи кўриниши узунчоқ, ранги жигарранг, таъми эса оддий ёнғоққа қараганда юмшоқроқ ва ширинроқ.

Таркибида кўп миқдорда соғлом ёғлар, оқсиллар, магний, калий, темир ва антиоксидантлар мавжуд. шунинг учун ҳам юрак саломатлигини қўллаб-қувватлайди, организмни энергия билан таъминлайди ва холестеринни камайтиришга ёрдам беради.

Пекан ёнғоғи кўпинча турли пирог ва ширинликларда, салатларда ҳамда десертларда ишлатилади. у нафақат мазали, балки жуда фойдали ҳамдир.

Жаҳонда пекан етиштириш бошқа ёнғоқ турларига нисбатан тез ўсиб бормоқда.

Пекан грек ёнғоғидан ёғлироқ ва пўстлоғи қаттиқроқ. Тарикибида кўп миқдордаги монотўйинмаган ёғлар (Омега-9) ва олеин кислотаси мавжуд бўлиб, у қондаги зарарли холестерин миқдорини камайтириш ва фойдалисини кўпайтиришга ёрдам беради. Ёнғоқ пазандаликда кенг қўлланилади, қовурилган ёки хом ҳолатида қуруқ мевалар билан истеъмол қилиш мумкин.