Электрон почта: info@agroxabarlari.uz

Kurs UZS USD 12 581.97 +84.22 EUR 14 698.26 +39.65 RUB 157.75 +0.96

Анорчиликда нималарга эътибор бериш керак?

Ўлкамизда анорнинг 3 хил тури ва 69 дан зиёд навлари ҳисобга олинган бўлиб, аччиқ анорнинг ўзи 3 хил навга эга, яъни “Асл қайин”, “Паст қайин”, “Қизил бош”ларидир. Нордон анорлар ҳам 3 хил навга эга бўлиб, улар “Асл қубодиён”, “Кўк тери”, “Аъло қайин”дир. Ширин анор икки хил навга эга, улар “Катта қизғиш” ва “Сариқ тун” деб аталади ва улардан келтириб чиқарилган “Қора марварид”, “Оқ дона” (туятиш – Наманган) ва бошқалар дастурхонимиз безаги бўлиб келмоқда.

Анор кўчати асосан 4 хил усул билан кўпайтирилади:

Биринчи усул – анор донасидан етиштирилади, аммо бу усулда ниҳолнинг ўсиши секин ва сертикан бўлиб, меваси унча катта бўлмайди.

Иккинчи усул – дарахт тагидан ва танасидан ўсиб чиққан ёввойи новдалардан олиб кўпайтирилади. Бундай кўчат тез ўсади, аммо ҳосили кам бўлади.

Учинчи усул – дарахт шохларидан новда кесиб олиниб экилади, бу усулдаги ниҳол секин ўсади, аммо ҳосилдорлиги юқори бўлади. Мева қилган новдалардан олинса мақсадга мувофиқ бўлади.

Тўртинчи усул – анор дарахти новдаларидан бири эгилиб, ерга кўмилади. Бу усул «Палгари», Фарғона водийсида “Тизза” деб айтилади, ҳамда тез амал олиб ҳосилдорлиги ҳам юқори бўлади.

Энг маъқул ва яхши амал бўлмиш тўртинчи усулни баҳорда – анор очилиб ер текислангач, мева қиладиган ёки синган новда дарахт ёнига кўмилади.