Электрон почта: info@agroxabarlari.uz

Kurs UZS USD 12 581.97 +84.22 EUR 14 698.26 +39.65 RUB 157.75 +0.96

Ерни кузги ҳайдаш нима учун зарур?

Тупроққа ишлов бериш – муҳим агротехник тадбир. Ерни экин мавсумига сифатли тайёрлаш экинлар ҳосилдорлигини ошириш ва қишлоқ хўжалиги ўсимликлари нобуд бўлишини камайтириш имконини беради. Ер ҳайдаш фойдаси ҳақида сўз юритамиз.

Ер ҳайдаш – бу тупроққа махсус усулда ишлов беришдир. Ер қатлами тахминан 20 см чуқурликда ағдарилади, майдаланади, қумоқлаштирилади ва плуг ёрдамида аралаштирилади. Шахсий ва кичик фермерлик хўжаликларида плуглар қўлбола бўлади ёки культиваторга уланади, ишлаб чиқариш кўламларида плуг қишлоқ хўжалиги техникасига ўрнатилади.

Ер ҳайдалиши қатор афзалликка эга:

  • ер кислородга бойийди, унда ўсимликлар тезроқ ва бақувватроқ ўсади;
  • кемирувчилар ва ҳашаротларнинг ер ости йўллари бузилади;
  • тупроқ эрозиясининг олди олинади;
  • бегона ўтларни юлиш жараёни осонлашади, чунки уларнинг илдизлари юзага чиқиб қолади;ернинг шўрланиши даражаси камаяди.

Кузги ер ҳайдалиши бегона ўтлар илдизлари ва ер остида яшовчи бактериялар ҳамда зараркунандаларни юзага чиқаради. Улар совуқда ҳалок бўлади, лекин ёғингарчилик вақтида, ер сувсизланишининг олдини олиш мақсадида, ерни ҳайдамаган маъқул.