6 ойда 1,1 млн тоннадан зиёд мева ва резаворлар етиштирилган
Миллий статистика қўмитасининг дастлабки маълумотларига кўра, 2025 йилнинг январь–июнь ойларида республикамиздаги барча тоифадаги хўжаликлар томонидан 1 151,3 минг тонна мева ва резаворлар етиштирилган.
Бу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 6,6% га ошган.
Хўжалик тоифалари бўйича уларнинг ҳажми қуйидагича:
➖фермер хўжаликларида – 463,9 минг тонна;
➖деҳқон ва томорқа хўжаликларида – 661,3 минг тонна;
➖қишлоқ хўжалиги фаолиятини амалга оширувчи ташкилотларда – 26,1 минг тонна.
Манба: Қишлоқ хўжалиги вазирлиги