Электрон почта: info@agroxabarlari.uz

Kurs UZS USD 12 509.83 −79.52 EUR 14 520.16 −136.36 RUB 156.55 −1.09

Турп экиш, уни парваришлашга оид муҳим тавсиялар

Турп – қисқа муддатда етилиб, яхши ҳосил берувчи қишлоқ хўжалик экини ҳисобланади. Унинг ўзига хос хусусияти – совуққа чидамлилиги ва қисқа муддатда ўсиши ҳисобланади. Экиш учун қуйидаги муддатларга амал қилинади:

➖Марказий ҳудудлар: 1-15 август,
➖Шимолий ҳудудлар: 25 июль–10 август,
➖Жанубий ҳудудлар: 20 август–20 сентябрь.

Турп уруғи сочма ёки қатор қилиб экилади. Эгатлар орасидаги масофа – 70 см, уруғни ерга тушириш чуқурлиги – 1,5 см бўлиши керак. Ҳар бир сотих ерга 50–60 г уруғ сарф қилинади. Уруғлар қўлда сепилиб, усти ёпилади.

Парваришлаш ва суғориш

Турп ўз вақтида суғорилса, яхши ҳосил беради. Суғориш:
➖Уруғ униб чиққунча 1 марта,
➖Униб чиққанидан кейин ҳар 7–10 кунда амалга оширилади.

Турп намликни яхши кўради, лекин ортиқча суғоришдан сақланиш лозим. Суғоришлар орасида тупроқ қуриб, юзаси енгил қотиб қолиши лозим. Тупроқни юмшатиш ҳар бир суғоришдан кейин амалга оширилади.

У тез ўсувчи экин бўлгани сабабли, уни ўғитлашда азот, фосфор ва калийли ўғитларга эътибор қаратилади. Униб чиққандан кейин 1 ҳафта ўтгач: азотли ўғит (аммиакли селитра) берилади. Кейинги даврда фосфор ва калийли ўғитлар қўлланилади.