Электрон почта: info@agroxabarlari.uz

Kurs UZS USD 12 047.45 +26.55 EUR 14 099.13 +110.41 RUB 151.90 −3.59

Қишлоқ хўжалиги мелиорациясининг вазифалари бўйича турлари.

Мелиорация – қишлоқ хўжалик экинларидан юқори ва барқарор ҳосил олиш учун ноқулай табиий шароитларни тубдан яхшилашга қаратилган техник ва ташкилий хўжалик тадбирлар мажмуидир.

Қишлоқ хўжалиги мелиорацияси бажарадиган вазифаларига кўра 4 турга бўлинади, булар:

суғориш мелиорацияси, зах қочириш мелиорацияси, чучуклаштириш мелиорацияси ва эрозияга қарши мелиорация.

Суғориш мелиорацияси – тупроқ унумдорлигини ошириш, қишлоқ хўжалиги экинларидан юқори ва барқарор ҳосил олиш учун тупроқда намлик этишмайдиган ҳудудларда керакли сув ва у билан боғлиқ озуқа, иссиқлик ва бошқа режимларни таъминлаш ва бошқаришдир.

Зах қочириш мелиорацияси – ортиқча намиққан ерларда тупроқнинг керакли сув, ҳаво, озуқа ва бошқа режимларини таъминлаш учун ортиқча сувларни майдондан олиб чиқиш тадбирларидир.

Чучуклаштириш мелиорацияси – Экинлардан юқори ҳосил олиш учун тупроқдаги ортиқча тузларни чиқариб ташлаб, керакли сув, туз, озуқа ва бошқа режимларни таъминлаш ва бошқаришдир.

Эрозияга қарши мелиорация – сув хўжалик, агротехник ва ўрмончилик комплекс тадбирлари асосида сув ва шамолнинг тупроққа зарарли механик таъсирларини бартараф этишдир.