Электрон почта: info@agroxabarlari.uz

Kurs UZS USD 12 509.83 −79.52 EUR 14 520.16 −136.36 RUB 156.55 −1.09

Помидор баргининг нима сабабдан буралиб қолиши сабабларини билармидингиз?

Помидор баргларининг буралиб қолиши – бу ўсимлик организмининг аниқ бир сигналидир. У одатда нотўғри суғориш, агротехника қоидаларига риоя қилинмаслиги ёки муҳитдаги салбий ўзгаришлар сабаб юзага келади. Бу ҳолатни эрта аниқлаш ва тўғри чоралар кўриш ўсимлик ҳосилдорлигини сақлаб қолишда муҳим аҳамиятга эга.

Асосий сабаблар

  • Сув танқислиги: Сув етишмовчилиги помидор баргларининг юқорисидан бошлаб сўлиши ва ичкарига қараб “қайиққа ўхшаб” буралишига олиб келади.
  • Ортиб кетган намлик: Доимий ва ҳаддан ортиқ суғориш, айниқса, ёмғирли об-ҳаво шароитида баргларнинг ташқарига бурилиши каби ҳолатлар кузатилади.
  • Нотўғри суғориш усули: Кўпчилик деҳқонлар кўп суғоришдан қўрқиб, сувни оз миқдорда, лекин тез-тез беради. Натижада намлик фақат тупроқ юзасида қолиб, чуқурроқ жойлашган асосий илдиз – ўқ томирга етиб бормайди.

Оқибатлар

  1. Баргларнинг функцияси бузилади, фотосинтез камаяди;
  2. Ўсимликнинг ўсиш суръати сустлашади;
  3. Ҳосилдорлик кескин камаяди;
  4. Замбуруғли касалликларга мойиллик ортади.

Бундай ҳолатларнинг олдини олиш учун нималар қилиш керак?

  • Аввало, томчилаб суғориш тизимини жорий этиш лозим. Бу усул сувни тўғридан-тўғри илдизга узатади, ортиқча буғланишни олдини олади.
  • Шунингдек, тупроқни мунтазам юмшатиб туриш ҳам фойдали амалиётдир. Бу суғорилган сувнинг тупроққа яхшироқ сингишига ва намликнинг меъёрда ушланишига ёрдам беради. Сўнг, ер юзасини мулчалаш зарур. Бу намликни узоқ ушлаб туради, тупроқни қизиб кетишдан ҳимоя қилади.

Қисқача айтганда, помидор баргининг буралиши – бу эътиборсизлик натижаси эмас, балки нотўғри агротехник усуллар оқибати. Тўғри суғориш, ерга тўғри ишлов бериш ва мулчалаш орқали бу муаммони осон бартараф этиш мумкин.