Электрон почта: info@agroxabarlari.uz

Kurs UZS USD 12 509.83 −79.52 EUR 14 520.16 −136.36 RUB 156.55 −1.09

Редиска етиштириш ва унинг ҳосилдорлигини ошириш бўйича агромаслаҳатлар

Тупроққа аввалига яхшилаб ишлов берилади. Ишлов олди силос билан боқилган уй ҳайвонларининг чириган (1 га майдонга – 2 тонна) гўнгги солинади. Сўнг, тупроқ 28-30 см чуқурликда ҳайдалади. Ишлов пайти майдон бегона ўтлардан тозаланади ва суғориш эгатлари олинади.

Редиска сояга чидамли ўсимлик бўлиб, ёруғлик етишмаса ҳам ўсаверади. Уруғи экилиб, ниҳоллар пайдо бўлганда жуда тез пишар навлари 25-30, ўртапишарлари 35-40 ва ўртача кечки навларининг илдизмевалари 40-45 кунда етилади.

Редиска далага эрта баҳорда (февраль охири–март ойида), ёки бир неча муддат (сентябрь-октябрь) ларда экилади. Редиска уруғи сабзавот сеялкаси билан пушталарга икки қатор қилиб сепилади. Бунда пушталар ораси 50-70 см, йўллар ораси 8-10 см, редиска ораси 8-9-12 см қилиниб, ҳар гектарга 14-18 кг уруғ экилади.

Уруғ экилгандан сўнг пушталарни биогумус билан мулчалаш самаралидир. Агар сепма усули қўлланилган бўлса, 1-2 чинбарг чиқарганда ягана қилинади. Навига қараб, редиска гектаридан 50-60 дан 100-120 центнер (0,5-1 тонна) гача ҳосил беради.

Бозорда ҳам бу маҳсулотга нисбатан харидор доимо топилади. Қулайлиги шундаки, редискани ҳовли атрофига экиб, мўмай даромадга эга бўлиш мумкин.