Электрон почта: info@agroxabarlari.uz

Kurs UZS USD 12 509.83 −79.52 EUR 14 520.16 −136.36 RUB 156.55 −1.09

Шафтолининг саломатлик учун фойдали хусусиятлари

Шафтоли мазали ва соғлом овқатланишни истаганлар учун ажойиб танловдир. Мазкур серсув мева таркибида калория миқдори паст, Б витаминларини ўз ичига олади ва шунинг учун ҳам кайфият яхшиланишига ёрдам беради. Бундан ташқари, шафтоли бошқа кўплаб фойдали хусусиятларга эга.

Кайфиятингиз ўзгарганда, стресс ёки хавотирда, 1-2 та шафтоли истеъмол қилинг. Агар буни ҳар куни қилсангиз, бир ҳафтадан сўнг кайфиятингиз мувозанатга келаётганини сезасиз. Бу шафтоли таркибида Б витаминлари комплекси борлиги билан боғлиқ: B1, B2, B3, B4, B5, B6 ва B9 ва магний. Шафтоли таркибидаги углеводлар кайфиятни кўтаради: 100 грамм шафтолида 8,4 грамм шакар бор, улар шафтоли таркибида озиқ-овқат клетчаткаси ва пектин борлиги сабабли секин сўрилади. Аммо шунга қарамай, қандли диабетга чалинганлар эҳтиёт бўлишлари ва қанча шафтоли ейиш мумкинлиги ҳақида шифокор билан маслаҳатлашишлари керак. Шафтоли кайфиятга таъсир кўрсатади ва овқат ҳазм қилиш тракти фаолиятини нормаллаштиради.

Шафтолининг ҳазм қилиш тизимига фойдаси

Бу мева пектин ва клетчаткага бой, шунингдек, унинг таркибида пробиотиклар мавжуд. Бу компонентлар ичак микрофлорасини яхшилайди ва озиқлантиради, токсинлардан тозалайди. Шунингдек, пектин ортиқча ёғларни, триглицеридларни ва «ёмон» холестеринни йўқ қилади. Шунингдек, шафтоли ҳомиладорлик пайтида токсикоз аломатларини камайтириши мумкин. Аммо ошқозон-ичак касалликлари: гастрит, ошқозон яраси бор беморларга шафтоли ейиш тавсия қилинмайди. Бундан бошқа касалликларда шафтоли ейиш тақиқланмайди. Чунки бу мева ошқозон шиллиқ қаватини безовта қилмайди, ҳатто юқори кислоталиликка эга одамлар ҳам истеъмол қилиши мумкин.