Помидор занг канаси – (Aculops lycopersici massee), каналар (Acariformes) туркумининг тўрт оёқли каналар (Tetraphodili) тўнғич оиласига, (Eriophyidae) оиласига мансуб.
Помидор занг канаси таъсирида помидорнинг сифати ва олдинги кўриниши йўқолади, қисман чирий бошлайди. Қаттиқ зарарланган ўсимлик ҳосили 100% нобуд бўлади. Айниқса июль-август ойларида помидор ва кечки картошка кўп зарарланади.
Помидор занг канаси асосан помидор ва картошкада тез ривожланади. Ундан кейинги ўринларни қора ва қизил итузум, қўйпечак ва бақлажон эгаллайди.
Кана ўсимлик баргларининг ҳам устки, ҳам остки томонини зарарлаши мумкин. У аста-секин юқорига тарқаб кетади. Зарарланган новда қўнғир тусга эга бўлиб силлиқлашади, баргларида эса сариқ доғлар пайдо бўлиб, умумий туси қўнғир бўла бошлайди.
Зараркунандага қарши кимёвий воситалар: Олтингугурт кукуни (15 кг/га), “Карате” (0,3 л/га), “Талстар (0,5 л/га), “Неорон” (1 л/га), “Митак” (2 л/га), “Омайт” (1,5 л/га).