Электрон почта: info@agroxabarlari.uz

Kurs UZS USD 12 509.83 −79.52 EUR 14 520.16 −136.36 RUB 156.55 −1.09

Қуритилган меваларнинг қандай фойдали хусусиятлари бор?

Қуритилган мевалар инсон саломатлиги учун катта аҳамиятга эга бўлиб, улар организмни керакли витамин ва минераллар билан таъминлайди, иммунитетни мустаҳкамлайди ва турли касалликларнинг олдини олади.

Қуритилган нок нафақат ширин ва мазали, балки ичак фаолиятини яхшилаш ва организмни токсинлардан тозалаш хусусиятига эга. Таркибидаги антиоксидантлар ҳужайраларни эркин радикалларнинг зарарли таъсиридан ҳимоя қилади ва овқат ҳазм қилиш жараёнини тартибга солади.

Ўрик туршаги калийнинг бой манбаи бўлиб, юрак-қон томир тизими фаолиятини қўллаб-қувватлайди ва қон босимини меъёрда ушлаб туришга ёрдам беради. Шунингдек, иммунитетни мустаҳкамлаш ва организмнинг умумий чидамлилигини оширишда фойдалидир.

Олхўри қоқи ошқозон-ичак йўлининг нормал ишлашини таъминлайди, ичак перистальтикасини яхшилаб, овқат ҳазм қилишни осонлаштиради. Таркибидаги А витамини кўриш қобилиятини яхшилаш билан бирга, юрак ва жигар фаолиятига ҳам ижобий таъсир кўрсатади. У, айниқса, гипертония ва ревматизм билан оғриган кишилар учун фойдалидир.

Майиз нерв тизимининг фаолиятини яхшиловчи табиий антидепрессант бўлиб, кайфиятни кўтаради ва руҳий босимни камайтиришга ёрдам беради. Таркибидаги ёд моддаси эса қалқонсимон без фаолиятини қўллаб-қувватлаб, гормонал мувозанатни сақлашга ёрдам беради.

Қуритилган олча ҳужайраларнинг эрта қаришини секинлаштиради, терининг эластиклигини оширади ва ёшартириш хусусиятига эга. Шунингдек, юрак-қон томир тизимини мустаҳкамлаб, қон айланишини яхшилайди ҳамда организмнинг умумий ҳимоя кучини оширади.