Сут маҳсулотлари етиштиришда сигирни тўғри танлаш масъулиятли ва муҳим жараёндир. Агар ката ёшдаги сигирни сотиб олиш тўғрисида қарор қабул қилинса, унинг ёшини, келиб чиқиши ва маҳсулдорлигини билиш мақсадга мувофиқдир. Вояга етган сигирни сотиб олаётганда, унинг тишлари ҳолатига кўра ҳақиқий ёшини аниқлашга ёрдам берадиган мутахассис хизматига мурожаат қилиш яхшироқ. Умуман олганда, иккинчи лактация давридан катта бўлмаган сигирни сотиб олиш фойдалироқ.
Бундан ташқари, елиннинг ҳолатига алоҳида эътибор бериш керак: барча сўрғичлар бир хил даражада ривожланган бўлиши, деформация ва атрофиянинг кўринадиган белгилари бўлмаслиги зарур.
Сигирнинг семизлиги ўртача даражадан паст бўлмаслиги, оқсоқланмаслиги, ташқи яралари, сочлари тўкилмаслиги лозим. Соғлом сигирнинг ташқи белгиларини 8-бўлимда кўриш мумкин. Иложи бўлса, катта ёшли сигирни сотиб олишда ташқи хусусиятлардан ташқари, яширин муаммолар мавжудлигини баҳолай оладиган ветеринар ҳамроҳлик қилиши керак. Катта ёшли сигирни ҳомиладор ҳолда сотиб олиш самаралироқ натижа беради