Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, Ўзбекистон 2025 йилнинг январь-июнь ойларида хорижга қиймати 3 млн АҚШ долларига тенг бўлган 1 908 тонна лимон экспорт қилган. Бу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 127 тоннага ёки 7,1% га ошган.
Ўзбекистон 2025 йилнинг 6 ойида энг кўп лимон экспорт қилган давлатлар:
Россия – 1 087 тонна;
Қозоғистон – 734 тонна;
Қирғизистон – 82 тонна;
Бошқа давлатлар – 5 тонна.