Электрон почта: info@agroxabarlari.uz

Kurs UZS USD 12 509.83 −79.52 EUR 14 520.16 −136.36 RUB 156.55 −1.09

Шакардан ширин, фойдали ва шифобахш ўсимлик — стевия

Инсониятга XV асрдан буён маълум бўлган, дунё бозорида харидоргир маҳсулот ҳисобланган светия ўсимлиги 1986 йилдан буён юртимизда ҳам етиштириб келинади.

Бу ўсимлик шакарга нисбатан 150 баробар ширинлиги билан ажралиб туради. Ўсимликни қайта ишлашдан олинадиган ребадиозид моддаси билан эса 300 баробаргача ширин ҳисобланади.

Шакарнинг ўрнида истеъмол қилиш учун муқобил танлов бўлган ушбу маҳсулот:

– иммунитетни ошириш;

– қандли диабетни даволаш;

– мия қобиғини тетиклаштириш;

– моддалар алмашинувини яхшилаш;

– меъда-ичак йўллари фаолиятини ҳам яхшилаш;

– шакардан фарқли равишда танадаги ортиқча ёғларни парчалаш каби бир қатор фойдали хусусиятларни ўз ичига олади.

Қолаверса, ўсимлик барглари ва ёш поясидан тайёрланган дамлама ҳамда спиртдаги эритмаси бош оғриғи, грипп, ЎРВИ, шунингдек хотин-қизларда учрайдиган айрим хасталикларни даволашда қўлланилади.

Кўринишидан ялпизни эслатиб юборадиган ушбу ўсимликни нафақат дала, балки уй шароитида ҳам етиштириш мумкин.