Электрон почта: info@agroxabarlari.uz

Kurs UZS USD 12 509.83 −79.52 EUR 14 520.16 −136.36 RUB 156.55 −1.09

Қизилмия – ўсимлиги ҳақида билармидингиз?

Қизилмияга “мўжизакор ўсимлик” дея таъриф берилиши бежизга емас. Чунки ундан 110 турдан ортиқ дори воситалари олиниши билан бирга, саноатнинг 20 йўналишида фойдаланилади.

Республикамизда мазкур ўсимликнинг силлиқ қизилмия тури кенг тарқалган бўлиб, у табиий ҳолда ўсади. Қизилмия — дуккакдошларга мансуб кўп йиллик илдизпояли бегона ўт. Пояси сершох, дағал, бўйи 40-150 см, тик ўсади.

Қизилмиянинг фойдали хусусиятлари: шамоллашда; сил; ўпка, жигар, нафас йўллари ва юрак-қон томирлари касалланганда; тери куйишида; бўғма ,онкологик, овқатдан заҳарланиш, ошқозон, меъда ҳамда ўн икки бармоқ ичак ярасини даволашда тавсия етилади.

Қизилмия қишлоқ хўжалигида ҳам ишлатилади. Ундан ажратиб олинган фаол модданинг 1 миллиграммини 1 литр сувга аралаштириб, картошкага ишлов берилса, куртакнинг уйғониш кўрсаткичи 28 фоизга ошади, ғунчалаш ва гуллаш фазалари тезлашади, натижада ҳосилдорлик 17 фоизга ортади.