Электрон почта: info@agroxabarlari.uz

Kurs UZS USD 12 509.83 −79.52 EUR 14 520.16 −136.36 RUB 156.55 −1.09

Республикада мойли экинларни етиштириш ривожлантирилади

“Республикада мойли екинлар йетиштиришни ривожлантиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Ҳукумат қарори (438-сон, 14.07.2025 й.) қабул қилинди.

Қарор билан Республика ҳудудларида мойли екинлар уруғликларини етиштиришга ихтисослаштириладиган туманлар тасдиқланди.

Қарорга кўра, ҳудудларнинг тупроқ-иқлим шароитидан келиб чиққан ҳолда, қишлоқ хўжалигига мўлжалланган суғориладиган майдонларнинг 5 фоизигача алмашлаб екиш тизимида мойли екинлар екилишига рухсат берилади.

Кунгабоқар екинининг тупроқ унумдорлигига таъсирини инобатга олиб, асосий ва такрорий майдонларга екилган кунгабоқар екинидан кейин сидерат  екинларини екиш ва тупроқ остига шудгор қилиш амалиёти қўлланилади.

Қайта ишловчи ёғ-мой корхоналари билан маҳсулот йетиштирувчи субйектлар ўртасида мойли екинлар ҳосилини харид қилиш бўйича шартномалар  “Aгроплатформа” ахборот тизими орқали тузилади.

2026-йил ҳосилидан бошлаб, мойли екинлар йетиштириладиган майдонларнинг аниқ ҳисоб-китоби юритилади ва ушбу екин майдонларининг 500 гектарида илмий асосланган алмашлаб екиш тизими жорий қилинади.