Навоий вилоятида ишчи ташриф билан бўлган вазир вилоятдаги сафарини якунлаб Бухоро вилоятига етиб келди.
Ташриф доирасидаги илк манзил – Бухоро шаҳридаги “Aгро мултисектор” фермер хўжалиги бўлди. 2022-йилда ташкил етилган 13,6 гектарли узумзорда Ризамат ота, Суғдиёна, Ҳусайнни, Aватар каби 20 дан ортиқ узум навлари войш усулида йетиштирилмоқда. Фермер хўжалигида доимий иш билан таъминланган 20 нафар ишчи меҳнат қилмоқда.
Узум йетиштиришда еришилган натижалар еътиборга молик: ҳар гектардан, навига қараб, 20-30 тоннагача ҳосил олинмоқда. Бу еса, нафақат йернинг унумдорлигидан, балки боғдорчиликка ёндашув сифатидан ҳам далолат беради.
Вазир узумзорни кўздан кечирар екан, йер майдонларидан самарали фойдаланилаётгани, меҳнатга асосланган ёндашув, ишчи ўринлари яратилгани ва ҳосилдорлик даражасини алоҳида таъкидлади.
Шунингдек, вазир хўжалик раҳбари билан мулоқот чоғича хорижда бугунги кунда янги схемада узум екиш йўлга қўйилгани ва ҳосилдорлик каррасига оширилаётгани ҳақида айтиб ўтди ва келгусида айни ёндашув асосида иш ташкил етиш, лойиҳани янада ривожлантириш, експорт салоҳиятини ошириш ва қўшимча қиймат яратувчи технологияларни жорий етиш бўйича тавсиялар берилди.
Зеро, йерга қанча меҳр берилса, у шунча саховат билан жавоб қайтаради. “Aгро мултисектор” фермер хўжалигидаги узумзор бунинг амалий исботи.
Тўғри агротехник ёндашув, тинимсиз меҳнат ва замонавий усуллар — буларнинг барчаси баракали ҳосил ва барқарор даромад манбаига айланмоқда.