Мазкур майдонда ғўзанинг хорижий “Xin Lu Zao-57” нави Хитой агротехнологияси асосида парвариш қилинмоқда. Масъуллар маълумотига кўра, ҳар бир гектар йер белгиланган тартибда кўчатлар билан таъминланган, екинлар 76х10 схема асосида қўшқатор шаклда, махсус плёнкаларсиз екилган.
Ҳозирда кўчатлар сифатли ривожланаётган бўлса-да, бироқ, унувчанликда бироз кечикишлар кузатилмоқда.
Вазир бу ҳолатга изоҳ берар екан, ғўза навларини йетиштиришда махсус қопламали плёнкалардан фойдаланиш мақсадга мувофиқлигини таъкидлади. Унинг сўзларига кўра, бундай технология екиннинг ўсиши ва соғлом ривожланишини 20–30 кунга тезлаштириши мумкин.
Далада чопиқ ишлари, қатор ораларига ишлов бериш ҳамда томчилатиб суғориш тизимлари замонавий интенсив технологиялар асосида амалга оширилаётгани қайд етилди.
Ташриф давомида вазир ёндош ҳудуддаги “Aброр, Сардор нокзорлари” фермер хўжалиги тасарруфидаги 47 гектар пахта даласини ҳам кўздан кечирди. Ушбу ҳудудда хорижий ва маҳаллий ғўза навлари тажриба тариқасида плёнкасиз, яккақатор шаклда екилган бўлиб, ҳар гектар йерга 150–170 минг кўчат қадалган.
Маълумот ўрнида, “Xin Lu Zao-57” нави кўсак қурти ва гербицидларга чидамлилиги билан ажралиб туради. Шу сабабли унга бўлган талаб йилдан-йилга ортиб бормоқда. Шунга қарамай, плёнкалардан фойдаланилмагани туфайли ривожланиш жараёнида белгиланган муддатдан кечикишлар кузатилмоқда.
Вазир екинлар ҳолатини баҳоларкан, навларнинг ўз вақтида тўлиқ йетилишини таъминлаш муҳимлигини таъкидлади. У масъулларга тизимли ва илмий ёндашувларни давом еттириш, ҳосилдорликни ошириш ҳамда озиқлантиришда тажрибали мутахассислар тавсияларига амал қилиш зарурлигини еслатди.
Шунингдек, у барча агротехник тадбирлар Пахтачилик кенгаши олимлари билан ҳамкорликда ва улар ишлаб чиққан услубий қўлланмалар асосида олиб борилиши лозимлиги қайд етди.