Ефиопиянинг Aддис-Aбеба шаҳрида ўтаётган БМТ Озиқ-овқат тизимлари бўйича Иккинчи саммити (УНФСС+4) доирасида Ўзбекистон делегацияси қатор юқори даражадаги учрашувлар ва сессияларда фаол иштирок етмоқда.
Жумладан, Қишлоқ хўжалиги вазири Иброҳим Aбдураҳмонов Халқаро қишлоқ хўжалигини ривожлантириш жамғармаси (ИФAД) президенти Aлваро Ларио билан учрашди. Мулоқотда Ўзбекистонда ИФAД иштирокидаги лойиҳалар муваффақиятли амалга оширилаётгани таъкидланди. Aлваро Ларио мазкур ташаббусларнинг ижтимоий ва иқтисодий жиҳатдан самарадорлигини алоҳида еътироф етди ҳамда икки томонлама ҳамкорликни янада кенгайтиришга тайёр еканини билдирди.
Бундан ташқари, вазир “Мураккаб шароитларда трансформация” мавзусида ўтказилган юқори даражадаги сессияда иштирок етди. Тадбир БМТнинг Жаҳон озиқ-овқат дастури (WФП), УНИCЕФ ва ҲДП Нехус коалицияси ҳамкорлигида ташкил етилди.
Сессияда озиқ-овқат тизимларини барқарорлаштириш, қисқа муддатли ёрдамдан узоқ муддатли стратегик йечимларга ўтиш, шунингдек, инновацион инвестицияларни жалб етиш масалалари атрофлича муҳокама қилинди.
Ўзбекистон томонидан амалга оширилаётган аграр ислоҳотлар, жумладан, йер муносабатларини либераллаштириш, ресурсларни тежовчи технологияларни жорий етиш ва илмий ёндашув асосидаги қишлоқ хўжалигини ривожлантириш тажрибаси халқаро експертлар томонидан юқори баҳоланди.