Дунёнинг хар бир мамлакати ўзининг салохияти ва имкониятларидан келиб чиққан холда ўз халқини турли туман хилдаги ва ассортиментдаги озиқ-овқат махсулотларини ишлаб чиқаради ва таъминлайди. Ўзбекистонда хам қадим-қадимдан замон ва макон талабларидан келиб чиққан холда озиқ-овқат махсулотлари ишлаб чиқарилган хамда халқимизга унинг истеъмоли учун тухфа қилинган.
Озиқ-овқат махсулотлари хиллари ва асартиментларини таёрлашда ва истеъмолга йўналтиришда асосий хом-ашё ва ресурслар базаси қишлоқ хўжалигида йетиштириладиган турли хил ўсимлик ва хайвон хом-ашёлари ва ресурслари хисобланади.
Кейинги йилларда жахонда шу қатори Ўзбекистонда хам озиқ-овқат махсулотларини ишлаб чиқариш ва унинг сифати ва хавфсизлигига катта ахамият берилмоқда.Бу борада дунёдаги нуфузли илмий-тадқиқот институтларини лабараторияларида хамма олий таълим тасарруфидаги кафедраларни профессор-ўқитувчилари томонидан хар-хил йўналишдаги илмий-тадқиқот ишлари бўйича назарий ва амалий ишлар бажарилмоқда. Олинган ижобий натижалар халқ хўжалигида ишлаб чиқаришга йўналтирилмоқда.
Озиқ-овқат махсулотларини ишлаб чиқаришда фойдаланиладиган ўсимлик (қишлоқ хўжалиги йерларида йетиштирилган ёки табиатда ўсадиган ўсимликлар ва хайвонот организмларидан тайёрланган хом-ашё ва ресурслари хамда кимёвий синтез орқали олинган ўсимлик хайвонот хом-ашёларидан ва минераллардан олинадиган кимёвий моддаларни аналоглари ( ўхшашликлари ) хисобланади.
Булардан ташқари озиқ-овқат махсулотларини тайёрлашда фойдаланиладиган ресурсларга сув хайвонлари , сув ўтлари , микроорганизмлар (ачитқилар, микроорганизмлар, ферментлар) фойдаланилади.
Озиқ-овқат махсулотлари классификацияси бўйича қуйидаги гурухларга бўлинади ва халқ хўжалигида махсус талаблар асосида ишлаб чиқарилади.
- Дон, ун, нон, макарон махсулотлари;
- Мева ва сабзавот махсулотлари;
- Қандолат махсулотлари;
- Маза берувчи махсулотлар;
- Гўшт ва гўшт махсулотлари;
- Балиқ ва балиқ махсулотлари;
- Сут ва сут махсулотлари;
- Озиқ-овқат ёғлари;
- Тухум ва тухум махсулотлари;