Картошка – агар картошка музлаткичда сақланса, пўчоғи қораяди ва яхши кўринишини йўқотади. Бундан ташқари, картошка крахмали аста-секин шакарга айлана бошлайди — илдиз мевалари ширин бўлиб, фойдали моддалар йўқ бўлиб кетади. Картошкани қоронғи ҳамда салқин жойда сақлаш тавсия етилади.
Пиёз – доимий равишда тоза ҳаво билан таъминланиши керак — уни тўрли қопларда сотишлари бежиз емас. Уни картошка билан сақлаш мумкин емас, сабаби улар ўртасида реаксия бошланади, бу еса пиёзларнинг тўлиқ яроқсиз ҳолга келишига олиб келади.
Саримсоқпиёз – тадқиқотлар шуни кўрсатадики, саримсоқпиёз ерта униб чиқади ва совуқ ҳавода ёмонлашади. Бундан ташқари, у ҳам пиёз каби тоза ҳавога муҳтож. Шунингдек, уни ҳам бошқа сабзавотлар, айниқса мевалар бирга сақламаслик керак. Aкс ҳолда уларнинг барчаси саримсоқпиёз туфайли таъми ўзгаради.
Помидор – музлаткичдасақлаш учун қўйилганда бу маҳсулот тезда юмшайди ва фойдали хусусиятларини йўқотади, уларни хона ҳароратида қоронғи жойда сақлаш яхшидир.
Банан – Худди юқоридагидек банан ҳам музлаткичда секинроқ пишади, лекин уларнинг пўсти тез орада жигарранг бўлади.
Aсал – инсониятга маълум бўлган биринчи консервантдир ва у табиий ҳароратда деярли абадий сақланади. Қадимги Миср қабрларини қазиш пайтида ҳам асал топилган. Aммо у музлаткичда қолдирилса, кристалланади ва қаттиқлашади.
Тарвуз – пишмаган тарвузни қоронғи, салқин хонада сақлаш мумкин. Шунинг учун у бироз пишиб, ширинроқ бўлади. Aммо кесилган тарвузни музлаткичга қўйиш мумкин, у ширинлигини сақлайди ва қуриб кетмайди.
Барча меваларни хона ҳароратида сақлаш зарур. Aгар уларни бир неча ой давомида сақламоқчи бўлсангиз, музлаткичга қўйиш тавсия етилади, бироқ уларнинг таъми ўзгариши мумкинлигини ёдда тутиш керак.