Қоракўл ёки қорақул қўй зоти – мўйнали териси учун боқиладиган дағал жунли қўй зоти. Бу зот бир неча юз йиллар олдин ҳозирги Ўзбекистон (Бухоро вилояти Қоракўл тумани) ҳудудида жайдари қўйларни халқ селексияси усулида узоқ вақт танлаш ва чатиштириш натижасида яратилган. Баъзи археологик маълумотларга кўра, Қоракўл қўйлари у йерда милоддан аввалги 1400-йилдан бошлаб доимий равишда боқиб келинмоқда.
Ўрта Осиёнинг чўл минтақаларида яшовчи қоракўл қўйлари ўзининг ўта оғир ҳаёт шароитларида ўсиш қобилияти билан машҳур. Улар оғир қурғоқчилик шароитида ҳам омон қолиши мумкин, чунки Қоракўл қўйлари думларида ёғ кўринишида захира сақлайдилар.
Қоракўл қўй зоти думли қўйлар турига мансуб, думининг уч қисмида зотга хос илмоқнамо ўсимта мавжуд. Жун қоплами дағал жун турига мансуб. Кўпчилик қоракўл қўй зотларининг боши катта, танаси бақувват, думида кўп ёғ тўпланади. Қўзилари қора (80%), кулранг, жигарранг, сур ва бошқа тусли боплиши мумкин. Бир ярим ёшдан кейин тумшуғи, қулоқлари ва оёқларидан бошқа жойидаги қора жунлар оқара бошлайди. Катта ёшли она қўйлар шохсиз вазни 42—45кг, қўчқорлари йирик, бурама шохли вазни 55–60кг, янги туғилган қўзиларининг ўртача вазни 4—4,5кг. Серпуштлиги 90—95%. Қоракўл зоти асосан қўракўл терисини олиш учун кўпайтирилади. Мўйнадан ташқари қўзичоқлари сўйилган она қўйлардан сут, териси сифациз бўлган қўчқорлардан гўшт олинади. Бу зотга мансуб қўйларни яйловларда ва сувли йерлада боқиш тери сифатини ёмонлаштирган.