Олма мевахўри мевали дарахтларнинг хавфли зараркунандаси бўлиб, вегетация даврида мевали дарахтлар ҳосилдорлигига жиддий зарар йетказади.
Қуйида ушбу зараркунандага қарши агротехник ва кимёвий тадбирлар келтирилган:
— Олма мевахўри капалакларини учиб чиқиш муддатларини мониторинг қилиш учун феромонларни гектарига 1-3 тагача ўрнатиш;
— Боғлардаги мевахўрлар тухумларига қарши 3-5 гр/га миқдорида трихограмма чиқариш;
— Боғлардаги мевахўрларнинг қуртларига қарши “Баcиллус тҳурингиенсис” (Биослип БТ-3,0 л/га) асосли биологик препаратларни қўллаш.
Олма мевахўридан ҳосилни сақлаб қолиш учун “Люфенурон” + “Феноксикарб”, “Емамектин бензоат” + “Люфенурон”, “Емамектин бензоат” асосли кимёвий воситалардан бирини мавсумда 3 маротабагача қўллаш тавсия етилади.