Электрон почта: info@agroxabarlari.uz

Kurs UZS USD 12 136.92 +14.85 EUR 14 191.70 +4.03 RUB 159.99 +3.60

Ўзбекистон 11 ойда 55,3 млн долларлик қуритилган олхўри экспорт қилди

Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, Ўзбекистон 2025 йилнинг январь–ноябрь ойларида 43 та хорижий давлатга 38,9 минг тонна қуритилган олхўри экспорт қилган. Экспортнинг умумий қиймати 55,3 миллион АҚШ долларини ташкил этди.

Маълумотларга кўра, қуритилган олхўри экспорти ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 15 минг тоннага, яъни 62,9 фоизга ошган. Бу кўрсаткич мамлакатда мева-сабзавот маҳсулотларини қайта ишлаш ва ташқи бозорларга чиқариш салоҳияти изчил ошиб бораётганини кўрсатади.

Энг йирик экспорт йўналишлари:

  • Хитой — 21,6 минг тонна
  • Қозоғистон — 6,2 минг тонна
  • Россия — 6 минг тонна
  • Туркия — 1,2 минг тонна
  • Беларус — 793,1 тонна
  • Грузия — 711,5 тонна
  • Бошқа давлатлар — 2,4 минг тонна

Мутахассислар фикрича, қуритилган меваларга бўлган юқори талаб, маҳсулот сифати ва логистика йўналишларининг кенгайиши Ўзбекистон экспорт ҳажмининг ошишига ижобий таъсир кўрсатмоқда.