Электрон почта: info@agroxabarlari.uz

Kurs UZS USD 12 136.92 +14.85 EUR 14 191.70 +4.03 RUB 159.99 +3.60

Қулупнайнинг маҳаллий “Дилноз” нави ҳақида нималарни биласиз?

🍓 “Дилноз” — Ўзбекистонда яратилган истиқболли қулупнай навларидан бири бўлиб, 2009 йилда Академик Маҳмуд Мирзаев номидаги Боғдорчилик, узумчилик ва виночилик илмий-тадқиқот институтининг тажриба далаларида етиштириб чиқарилган. Ушбу нав маҳаллий “Ўзбекистон” ва хорижий “Зенга Прикоза” навларини ўзаро чатиштириш ҳамда якка танлаш усули орқали яратилган.

Навнинг асосий хусусиятлари

✅ “Дилноз” нави очиқ далада етиштириш учун мўлжалланган.
⏱ Вегетация бошланишидан биринчи ҳосил теримигача бўлган давр 79 кунни ташкил этади.
🌱 Меваларнинг пишиш даври ўртача 24 кун давом этади.
🔁 Нав бир йилда бир марта ҳосил беради.

Мева ва ҳосилдорлик кўрсаткичлари

🟡 Меванинг ўртача оғирлиги 19–21 грамм.
🔶 Ҳосилдорлиги 1 гектардан 80–82 центнер атрофида.

Агротехник афзалликлари

🍃 Барглари тўқ яшил рангда, ўртача катталикда, четлари овалсимон ва нисбатан ёйиқ шаклга эга.
💪 Қурғоқчиликка ва асосий касалликларга нисбатан чидамли, парвариши қулай нав ҳисобланади.