❗️ Ўзбекистон шароитида мевали боғлар барпо этишда тупроқнинг шўрланиш даражасини аниқлаш муҳим аҳамиятга эга. Чунки республикамиз ҳудудларининг катта қисмида ерлар турли даражада шўрланган.
🔬 Тупроқ шўрланишини лабораториясиз аниқлашнинг энг қулай усули — портатив ЭC метр ёрдамида ўлчашдир. Ушбу усул тупроқдаги умумий туз миқдорини ва шўрланиш даражасини тезкор аниқлаш имконини беради.
🔍 ЭC кўрсаткичларига кўра шўрланиш даражалари:
- 0–2 дС/м — шўрланмаган
- 2–4 дС/м — кучсиз шўрланган
- 4–8 дС/м — ўртача шўрланган
- 8–16 дС/м — юқори шўрланган
- 16 дС/м дан юқори — жуда юқори шўрланган тупроқ
🌱 Шўрланиш даражасига мос мевали дарахтлар танлови:
🖇 Ўртача даражадаги шўрланишга чидамли мевалар:
- Анор
- Анжир
- Узум
🌲 Кучсиз шўрланган ва шўрланмаган тупроқларга мос мевалар:
- Нок
- Бодом
- Олма
- Ўрик
- Апельсин
- Шафтоли
- Лимон
- Олхўри