🇵🇭 Мамлакатда шакар ишлаб чиқариш ҳажми ортгани муносабати билан Филиппин ҳукумати шакар импортига нисбатан жорий этилган тақиқни 2026 йил декабрь ойининг охиригача давом эттиришга қарор қилди.
🗣 Ушбу чора ички бозор барқарорлигини таъминлаш, шунингдек, маҳаллий фермерлар ва ишлаб чиқарувчиларни қўллаб-қувватлашга қаратилган. Бу ҳақда Филиппин қишлоқ хўжалиги вазири Франсиско Тию Лаурел “Philippine Daily Inquirer” нашрига берган интервьюсида маълум қилди.
ℹ️ Эслатиб ўтамиз, шакар импортига қўйилган тақиқ дастлаб 2025 йил октябрь ойининг ўрталаридан бошлаб бир йил муддатга жорий этилган эди. Ички ишлаб чиқариш ҳажми ва захиралар бўйича янгиланган кўрсаткичлар ушбу чекловни узайтириш учун асос бўлди.
⭕️ Бундан ташқари, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳамда Шакар саноатини тартибга солиш бошқармаси маҳаллий ишлаб чиқарувчилар манфаатларини ҳимоя қилиш мақсадида меласса импортини тартибга солишга оид янги норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар устида иш олиб бораётганини маълум қилди.
Филиппинда шакар импортига қўйилган чеклов муддати узайтирилди