Дарахтларга ёғли аралашма сепиш сабаблари ва уни таъсири:
- Димиқтириш – нафас олиш йўлларини беркитади. Тухумлар, хашоратлар ва каналар.
- Захар мой ҳашаротларнинг ички модда алмашинуви жараёнини бузади ва уларни нобуд қилади.
- Агар унга инсектицид қўшилса – унинг таъсир кучи кенгаяди ва ортади.
Ёғли аралашма қайси ҳашаротларга қарши мой сепилади?
Тиним даврида сепиладиган ёғли (мой) аралашма формуласи
✅Канола ва писта мойи: таъсири кучи кам ва жўхори мойи билан бирга ишлатилса, таъсир кучи ортади.
✅Ошхона идишини ювадиган суюқлик (Fairy), 75%.
✅Инсектицид: органофосфор, баъзи хашоратларга перитройд Nurell D таъсири жуда яхши.
Мисол:
100 литр сувга 4–6 литр мой (пахта мойи) ва ўртача 750 мл Fairy, Nurell D (норма: 1 гектарга 1 литр) қўшиб бир хил суюқлик массаси ҳосил бўлгунча аралаштиринг.
Ёғни сув билан аралашиши учун етарли миқдорда совун қўшинг; агарда ёғ сувдан алоҳида бўлиб киришмаса, кўпроқ совун қўшинг.