Электрон почта: info@agroxabarlari.uz

Kurs UZS USD 12 047.45 +26.55 EUR 14 099.13 +110.41 RUB 151.90 −3.59

2025 йилда қишлоқ хўжалиги механизацияси: янги даврнинг янги имкониятлари

Соҳа бўйича техника таъминотини яхшилаш ва механизация даражасини оширишга алоҳида эътибор қаратилди. Давлат томонидан маҳсулот етиштирувчиларни қўллаб-қувватлаш мақсадида субсидия механизмлари кенг жорий этилди.

Натижада жорий йилнинг 1 декабрига қадар қиймати 5,2 трлн сўм бўлган 9 610 та техника етказиб берилди. Шундан 6 947 таси лизинг асосида, 1 898 таси ўз маблағлари ҳисобидан, 765 таси банк кредити орқали фермер хўжаликлари ва кластерларга топширилди.

Етказиб берилган техникалардан:

  • 1 439 та юқори унумли ҳайдов ва чопиқ тракторлари;
  • 625 та лазерли ер текислагичлар;
  • 1 942 та экиш сеял­калари;
  • 240 та ғалла ўриш комбайнлари;
  • 963 та пахта териш машиналари;
  • шунингдек 4 401 та бошқа техника ва агрегатлар.

Айни шу техникалар мавсум давомида агротехник тадбирларга жалб этилгани фермерлар иш самарадорлигини ошириб, ҳосил сифатининг яхшиланишига ҳисса қўшди.