Электрон почта: info@agroxabarlari.uz

Kurs UZS USD 12 047.45 +26.55 EUR 14 099.13 +110.41 RUB 151.90 −3.59

Пахта етиштиришда интенсив агротехнологиялар кенг жорий этилади

2025 йил 9 декабрь куни Президентнинг “Пахтачилик ва ғаллачиликда ҳосилдорликни ошириш учун юқори самарадор интенсив агротехнологияларни қўллашнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ–370-сонли қарори қабул қилинди.

Унга кўра, 2026 йил учун қуйидаги асосий мақсадли кўрсаткичлар белгиланди:

Асосий мақсадлар

  • Замонавий интенсив агротехнологияларни кенг жорий этиш орқали пахтада 50 с/га дан юқори, ғаллада 100 с/га ҳосилдорликка эришиш.
  • Илм-фан ютуқлари ва устоз-шогирд анъаналари асосида янги тизимни йўлга қўйиш орқали пахтачиликда ҳосилдорликни ошириш.

2026 йил ҳосилидан бошлаб амалда бўладиган тартиблар

1. Имтиёзли кредитлар

  • Тупроқнинг 1 бонитет балига нисбатан норматив ҳосилдорликка 0,7 коэффитсиэнт қўллаган ҳолда пахта хомашёсини етиштириш учун имтиёзли кредитлар берилади.
  • 0,6 коэффитсиэнтдан юқори қисмига ликвид гаров таъминоти талаб этилади.

2. Агротехник тадбирларни молиялаштириш

  • Пахта етиштиришдаги барча агротехник тадбирлар, жумладан плёнка ва томчилатиб суғориш шланглари хариди имтиёзли кредитлар ҳисобидан молиялаштирилади.
  • Кредитлар ҳар йилнинг январь–август ойларида тижорат банклари томонидан ажратилади.

3. Фермерлар учун субсидия

  • Йил давомида имтиёзли кредит лимитининг 50 фоизигача фойдаланадиган фермер хўжаликларига сотилган пахта қийматининг 5 фоизи миқдорида субсидия бериш тизими жорий этилади.

Манба: Ҳуқуқий ахборот