Июл-август ойларидаги юқори ҳароратлар экинлар учун стресс ҳолатини юзага келтиради. Бундай пайтда қуйидагиларга эътибор қаратиш зарур:
- Сўғориш вақтини эрта тонгда ёки кечқурун қилиш керак. Бу ўсимликларни сувсиз қолишидан ҳимоялайди.
- Барглар устига сув сепишдан сақланинг — бу ёқишга олиб келиши мумкин.
- Ўғитларни берганда азот миқдорини камайтириб, калий ва микроэлементларга алоҳида эътибор қаратиш лозим.
- Кўчатлар атрофига пичан ёки сомон солиб, намликни сақлашга ҳаракат қилинг.