Помидор ўсимликлари бактерияли ва замбуруғли касалликларга жуда сезгир. Улардан ҳимояланиш учун қуйидаги чораларни кўриш зарур:
Сўғориш оралиғини меъёрда сақланг. Ҳаддан ташқари намлик касалликлар пайдо бўлишига сабабчи бўлади.
Касаллик аломатлари чиққан баргларни дарҳол олиб ташланг, бу касалликнинг тарқалишини олдини олади.
Бордо аралашмаси ёки биофунгицидлар билан профилактик паркаш амалга оширинг. Бу ўсимликларни касалликлардан ҳимоя қилишда самарали усулдир.
Ҳар йили помидорни бошқа жойга экиш орқали ротацияни таъминланг. Бу тупроқда касаллик организми йиғилишининг олдини олади.