Электрон почта: info@agroxabarlari.uz

Kurs UZS USD 12 003.18 +13.09 EUR 13 987.31 +12.86 RUB 156.68 −1.27

5 декабрь — Бутунжаҳон Тупроқ Куни!

Ҳурматли тупроқшунос олимлар, аграр соҳа мутахассислари, фермер ва деҳқонлар!

Сизларни Бутунжаҳон тупроқ куни билан самимий муборакбод этамиз.
Тупроқ — ҳаёт манбаи, мўл-кўлчилик ва барқарор ривожланишнинг пойдевори. Унинг ҳар бир қаричи инсон меҳнати, илмий изланиш ва оқилона ёндашув натижасида унумдорлигини сақлаб қолади.

Бугунги кунда тупроқ ресурсларини асраш, деградацияга қарши курашиш, мелиорация ва агрохимиявий таҳлилларни такомиллаштириш давлатимиз аграр сиёсатининг устувор йўналишларидан бири саналади. Сўнгги йилларда бу борада олиб борилаётган ислоҳотларда тупроқшунос олимлар ва амалиётчи мутахассисларнинг ҳиссаси беқиёс.

Ушбу муборак сана муносабати билан барчангизга мустаҳкам саломатлик, илмий ва амалий фаолиятингизда улкан ютуқлар тилаймиз.

Юртимиз тупроқлари серунум, далаларимиз эса мўл ҳосилли бўлсин! 🌱🌾