Тошкент вилояти Тошкент туманида 4 гектарлик замонавий иссиқхонада помидорнинг экспортбоп навлари етиштирилмоқда. Ҳозирги кунда бу ерда бир неча турдаги помидор парваришланиб, йилига 400 тоннадан кўп ҳосил олинмоқда.
Ҳосил пишиши билан маҳсулот шу ернинг ўзида сараланиб ва қадоқланиб, ички ҳамда ташқи бозорларга жўнатилади.
Иссиқхона фаолияти Қишлоқ хўжалиги ҳузуридаги Агросаноатни ривожлантириш агентлиги мутахассислари томонидан ўрганилиб, ҳосилдорликни ошириш ва технологик жараёнларни такомиллаштириш бўйича тавсиялар берилмоқда.
Маълумот учун, иссиқхона “AGRO IMPEX GOLD” хусусий корхонасига тегишли бўлиб, 2019 йилда Голландия технологияси асосида ишга туширилган. Ҳозирда мазкур мажмуада 20 нафар доимий ишчи меҳнат қилмоқда.