Электрон почта: info@agroxabarlari.uz

Kurs UZS USD 12 003.18 +13.09 EUR 13 987.31 +12.86 RUB 156.68 −1.27

Қўйлар тез семириши учун 5 та энг яхши тавсия

Қўйларни соғлом ва тез семиртириш – ҳар бир чорвадор учун муҳим вазифа. Қуйидаги амалий тавсиялар орқали қисқа муддатда яхши натижа олиш мумкин:

1️⃣ Тўғри рацион — асосий омил
Озуқа: арпа, сули, маккажўхори, беда, сенаж.
Протеин манбаи сифатида кунжара ва соя қўшиш жуда самарали.

2️⃣ Доимий тоза сув
Қўй тез семириши учун сув етарли бўлиши шарт. Сув етишмаса озуқа ҳазми секинлашади.

3️⃣ Туз ва минерал қўшимчалар
Минерал брикет ёки премикслар – суяк, жун ва иммунитетни мустаҳкамлайди. Озуқанинг ўзлаштирилишини оширади.

4️⃣ Ҳаракатни камайтириш, стресссиз шароит
Кун тартибини бузмаслик, оломон бўлмаслиги, ҳайвонлар тинч муҳитда бўлиши – семиришни тезлаштиради.

5️⃣ Паразитларга қарши профилактика
Ички ва ташқи гижжага қарши вақтида дорилаш (вермифугатсия) семиришни 20–30% тезлаштиради.