Адлия вазирлиги Картошканинг «ин-витро» ўсимлиги, микро- ва мини-туганакларини тайёрлаш ҳамда юқори авлодли уруғлик картошка етиштириладиган ҳудудлар ва етиштирувчи субъектларга қўйиладиган талабларни давлат рўйхатидан ўтказди (рўйхат рақами: 3712, 26.11.2025 й.).
Президентнинг 2025 йил 8 сентабрдаги ПҚ–269-сон қарорига мувофиқ қабул қилинган мазкур ҳужжат билан картошканинг “in-vitro” ўсимлиги, микро- ва мини-туганакларини тайёрлашда қуйидаги талаблар белгиланмоқда:
🔹 илмий муассасалар ва тадбиркорларнинг “in-vitro” ўсимлиги, микро- ва мини- туганакларни етиштириш фаолиятига оид талаблар;
🔹 маскет тўр билан ўралган иссиқхона ёки ҳимояланган иншоотлар бўйича талаблар;
🔹 ихтисослашган туманлардаги (Булунғур, Зомин, Бахмал, Бўстонлиқ, Шаҳрисабз, Китоб, Қўрғонтепа, Янгиқўрғон ва Сўх) картошканинг мини туганагидан юқори авлодли уруғлик картошка етиштирувчи субъектларнинг фаолиятига оид талаблар;
🔹 картошка етиштирувчи субъектларнинг ҳудудлари бўйича талаблар.
Юқори авлодли уруғлик картошкани етиштиришда ер майдони туман апробация комиссияси томонидан ҳар йили камида 2 марта (уруғлик картошканинг гуллаш даврида ва туганаклар шаклланган даврда) апробациядан ўтказилиши белгиланди.
Манба: Gov.uz/agro