Миллий статистика қўмитасининг дастлабки маълумотларига кўра, 2025 йилнинг январ–июн ойларида қишлоқ, ўрмон ва балиқчилик хўжалиги маҳсулот (хизмат)лари ҳажми 194 910,4 млрд сўмни ташкил этиб, **2024 йилнинг мос даврига нисбатан 104,0%**га тенг бўлди.
Шу жумладан:
деҳқончилик, чорвачилик, овчилик ва ушбу соҳаларда кўрсатилган хизматлар – 188 869,8 млрд сўм (104,0%),
ўрмон хўжалигида – 4 791,5 млрд сўм (103,1%),
балиқчилик хўжалигида – 1 249,1 млрд сўм (109,0%)ни ташкил этди.
Қишлоқ, ўрмон ва балиқчилик хўжалиги маҳсулот (хизмат)лари ҳажмининг ўсиши, асосан қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштириш ҳажмининг 4,0% га ошгани билан боғлиқ.
Барча тоифадаги хўжаликларда қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг ўсиши қуйидагича изоҳланади:
балиқ – 9,4% га,
полиз маҳсулотлари – 8,3% га,
тухум – 8,2% га,
узум – 7,8% га,
мева – 6,6% га,
дон – 4,5% га ошган.
Хўжалик тоифалари бўйича таҳлиллар қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг умумий ҳажмида:
деҳқон ва томорқа хўжаликлари – 75,0%,
фермер хўжаликлари – 20,1%,
қишлоқ хўжалиги фаолиятини амалга оширувчи хўжаликлар – 4,9%
ҳиссасига тўғри келаётганини кўрсатмоқда.