Йод жуда самарали антибактериал ва зарарсизлантирувчи восита бўлиб, нафақат инсонлар, балки ўсимликлар, хусусан, қалампирлар учун ҳам фойдалидир. Уни тўғри ишлатиш орқали қалампир ҳосилдорлигини ошириш ва касалликларнинг олдини олиш мумкин.
Йоднинг қалампирлар учун фойдалари
Йод уруғларнинг тез ва соғлом ўсишини рағбатлантиради. Илдиз ва баргларнинг ривожланишига ижобий таъсир кўрсатади. Ўсимликларни қўзиқоринли инфекциялардан ҳимоя қилади. Қалампирларни турли касалликларга чидамлироқ бўлишини таъминлайди.
Зарарли ҳашаротлардан ҳимоя қилади – Инфекциялар ва зараркунандаларга қарши ҳимоя қатламини ҳосил қилади. Ҳосилдорликни оширади – Йод ёрдамида ҳосил сифатини яхшилаш ва мевалар миқдорини кўпайтириш мумкин.
Қалампирларни ёд билан қандай озиқлантириш керак?
➖Илдиздан озиқлантириш: Ҳар бир туп остига тахминан 1 литр миқдорида аралашмани қуйилади. Бу тупни озиқлантиради ва илдиз тизимини мустаҳкамлайди.
➖Баргдан озиқлантириш: Пуркагич ёрдамида аралашмани баргларга пуркаш керак. Бу усул ўсимликни касаллик ва зараркунандалардан ҳимоя қилади.
Ҳаддан ортиқ ёд ишлатиш ўсимликка зарар етказиши мумкин. Ҳафтада бир марта ёдли аралашма қўллаш етарли. Йод бошқа микроэлементлар (масалан, фосфор ва калий) билан бирга ишлатилганда ўсимликка янада кўпроқ фойда беради.