Кузнинг сокин нафаси далалар устида кезаркан, деҳқонлар йил бўйи қилинган меҳнатнинг самараси-даладан йиғиштириб олинган ҳосилнинг чўғи ва соф даромадни баҳолаб, келгуси йилга тайёргарлик кўришади. Шу пайтда пойтахтимизда ўтказилиши режалаштирилаётган “AgroExpo Uzbekistan 2025” кўргазмаси эса аграр соҳанинг эртанги кунига ташланаётган муҳим қадам сифатида эътиборга лойиқдир. Кўргазма доирасида экспортёрлар ва кооперативлар учун B2B учрашувлар, аграр иқтисодиёт, ирригация ва давлат қўллаб-қувватлаш тизимларига бағишланган панель муҳокамалари ташкил қилинади. Шунингдек, аграр соҳада кадрлар тайёрлаш ва ёшлар учун амалий тажриба имкониятларини тақдим этадиган иш ўринлари ярмаркаси ҳам бўлиб ўтади.
Шунингдек, аграр иқтисодиёт, давлат қўллаб-қувватлаш тизимлари, ирригация ва сув ресурсларидан самарали фойдаланиш масалаларига бағишланган йирик панель муҳокамалари ҳам ўтказилади. Бу эса мамлакатнинг қишлоқ хўжалиги сиёсати ва стратегик йўналишларининг янада такомиллашишига хизмат қилади.
“AgroExpo Uzbekistan 2025” мамлакат аграр секторида инновациялар, инвестициялар ва халқаро ҳамкорликни ривожлантириш, деҳқончиликни замонавий ва самарали тизимга айлантиришга хизмат қилади. Бу кўргазма нафақат бугунги ҳосилнинг байрами, балки эртанги ҳосилнинг пойдеворидир.