Электрон почта: info@agroxabarlari.uz

Kurs UZS USD 12 047.45 +26.55 EUR 14 099.13 +110.41 RUB 151.90 −3.59

Муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлар бошқаруви такомиллаштирилади

Президент Фармонига кўра, Экология қўмитаси тизимидаги мавжуд муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлар умумдавлат аҳамиятига эга муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлар ҳисобланади.

Шунингдек, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари томонидан маҳаллий аҳамиятга эга табиат боғлари, буюртма қўриқхоналари, курорт табиий ҳудудлар ва ботаника боғлари ташкил этилиши мумкин.

Қолаверса, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари томонидан 2026 йил 1 ноябрга қадар 2 тадан маҳаллий аҳамиятга эга табиат боғлари ташкил этилади.